Луис Суарес келгуси ёз АҚШ ёки Хитой клубига ўтиши мумкин
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Луис Суарес мавсумлар оралиғида бир нечта хориж клубларидан жиддий таклифлар олган.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли уругвайлик футболчига АҚШ ва Хитойнинг бир қатор клублари супер таклифлар билан чиқишган. Бироқ, Суарес ушбу таклифларни вақтинча рад этган.

Маълумотларга қараганда Суарес ушбу таклифларни яна бир йилдан сўнг кўриб чиқиши мумкин.