Луис Суарес: Погбани “Барселона”да кўришдан мамнун бўламиз

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг каталонияликлар сафига қўшилишидан мамнун бўлишини таъкидлади.

“Погба – юқори тоифадаги футболчи. Унда кўплаб сифатлар бор, у “Манчестер Юнайтед”нинг етакчиларидан бири. У “Барселона”га тегишли эмас, аммо уни бу ерда кўришдан мамнун бўламиз”, – деди уругвайлик футболчи.

Аввалроқ “МЮ” устози Жозе Моуриньо ва Поль Погба ўртасида зиддиятлар пайдо бўлгани ва франциялик футболчи қишда “Ювентус”га қайтиб кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Погба 2016 йили “Ювентус”дан 105 млн евро эвазига “МЮ”га келиб қўшилганди. Жорий мавсумда франциялик ярим ҳимоячи 4 ўйинда 2 та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!