Луис Суарес тиззасидан жароҳат олди
Ads

 

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес “Реал”га қарши Испания Суперкубоги учун жавоб баҳсида жароҳат олди.

Уругвайлик футболчи 85-дақиқада тиззасидан жароҳат олди. “Барселона” бош мураббийи ўйинда барча ўзгаришларни амалга ошириб бўлгани учун Суарес ўйин якунига қадар майдонда қолишга мажбур бўлди.

Эрнесто Вальверда матбуот анжуманида Суарес жароҳат олганини тасдиқлади. Унинг жароҳати қанчалик жиддий эканлиги тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.