Лука Модрич 26 йиллик анъанани бузди

France Football нашри 2019 йил якунлари бўйича "Олтин тўп" учун давогарлик қиладиган 30 номзод рўйхатини эълон қилган эди. Ушбу рўйхатга ўтган мавсум лаурети "Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич киритилмади.

Шу тариқа, 26 йилдан бери илк маротаба "Олтин тўп" соҳиби кейинги йил учун номзодликни кўлга кирита олмади, дея хабар бермоқда "Спорт-Экспресс". 1992-йил Марко ван Бастен ҳам ғолибликни қўлга киритиб, 1993-йилда номзодлар рўйхатидан тушиб қолган эди.