Лука Модрич: Ғалабалардан чарчамайман
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг сўзларига кўра у якунланган тарихий мавсумдан сўнг ҳам  янги ғалабалар учун ўзида куч сақлаб қолган.

“Агар қачонгки сен бир мусобақада  икки ёки уч марта ғалаба қозонсанг  шундай туйғуни ҳис қиласан...Айнан шу нарса келажакда олға ҳаракат қилиш учун туртки беради ва сен яна ва яна ғалаба қозонишни истайсан. Мен ҳам ҳудди шундай ғалаба қозонишдан ҳеч қачон чарчамайман. Чунки, биз доим энг зўр бўлишни ва доим ғолиб чиқишни истайдиган клубда тўп сурамиз”, - дейди хорватиялик футболчи Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан шогирдлари якунланган мавсум Ла Лигада ва УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишган эди.