Лука Модрич ортда қолаётган йил борасида нималар деди?
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич ортда қолаётган йил борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

- Йил нафақат мен учун, балки Хорватия терма жамоаси ва "Реал" учун ҳам фантастик тарзда ўтди. Терма жамоамиз ЖЧ-2018 финалида иштирок этди. Ажойиб ўйинлар намойиш этдик. "Реал" билан эса ЕЧЛда кетма-кет 3-чемпионликни расмийлаштирдик. Буларнинг бари жуда ҳам ажойиб. Қолаверса, "Олтин тўп" ва "The Best" совринини қўлга киритдим. Бу менинг асосий мақсадим бўлмаса-да, соврин ютиш жуда ёқимли, - деди Модрич. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Anjanlik
31/12/2018 14:47
Modrichga qoyil...bu yil unga teng keladigani topilmadi...Xorvatiyani J-ch finaliga olib chiqdi...