Лука Модрич: Роналдунинг даври ўтди деганлар, футболдан узоқ одамлардир
Ads

Испаниянинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич собиқ жамоадоши Криштиану Роналдунинг Туриндаги омадсизлиги борасида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

- Биз Роналду билан кўп йиллар бирга фаолият олиб бордик. Унинг катта иштиёқи эвазига "Реал" кетма-кет 3 марта ЕЧЛда зафар қучди. Унинг айни пайтдаги Туринда гол ура олмаётгани бу шунчаки футболчиларда учраб турадиган ҳолат. У янги жамоага кўчиб ўтди. Ҳар ким ҳам жойини ўзгартирганда киришиб кетиши учун вақт керак бўлади. Роналдунинг даври ўтди деганлар, футболдан узоқ одамлардир, - деди Модрич.