Лукаку фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Ромелу Лукаку жамоасини ўзгартириши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли бельгиялик футболчи ўзининг айни дамда жамоадаги ҳолатидан норози бўлмоқда.

Таъкидлаш керакки, Лукаку болалигидан “Ювентус” мухлиси ҳисобланади ва Роналду билан бир жамоада ўйнашни орзу қилади.

Маълумот учун, Лукаку жорий мавсум “қизил иблислар” сафида 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 85 млн еврога баҳоланмоқда.