Лукаку: Ибрагимович 9-рақамни олишимга рухсат берди

“Манчестер Юнайтед” клубининг янги аъзоси Ромелу Лукаку нима учун айнан 9-рақамни танлагани ҳақида айтиб ўтди.

“Мен ҳар доим қайси рақамда ўйнашимни онамдан сўрайман. Аввал мен 10-рақамни танлаганман, чунки онамнинг туғилган куни айнан 10 октябрь эди. Аммо, бу сафар мен МЮдан 9-рақамни сўрадим. Боиси, бу рақам ҳужумчилар учун жуда ажойиб саналади.

Бу борада дастлаб мен Ибрагимовичга қўнғироқ қилдим ва у менга ушбу рақамни олишимга руҳсат берди. Ундан жуда миннатдорман”, - дейди Лукаку ESPN нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!