Лукаку Италия чемпионатига йўл олиши мумкин
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба “Ювентус” жамоаси қўлга киритмоқчи бўлган ягона футболчи эмас. Турин клуби шунингдек, “қизил иблислар”нинг яна бир футболчи Ромелу Лукаку хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лукакунинг МЮ билан тузилган амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ бельгиялик футболчи “Манчестер Юнайтед” сафида АПЛда 50-ўйинни ўтказган эди.