Лукаку: Моуриньони ҳурмат қилишлари керак

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Ромелу Лукаку жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шаънига билдирилаётган кўплаб эътирозлар ўринсизлигини таъкидлади.

“Нима учун бош мураббийни танқид қилиш бошланганига тушунмаяпман. Баъзи мураббийларни умуман тилга олишмайди, Моуриньо эса ҳамиша босим остида. Одамлар уни кўпроқ ҳурмат қилишлари керак деб ҳисоблайман”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, премьер-лиганинг дастлабки 4та турида 2та ғалаба ва 2та мағлубият қайд этган МЮ 6 очко билан ҳозирча мусобақа жадвалининг 10-поғонасида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!