Лукаку: Янги шартнома масаласи ҳал бўлди
Англия премьер-лигаси тўпурари Ромелу Лукаку ҳозирги жамоаси "Эвертон" билан янги шартнома масаласида бир қарорга келганини ва уни ўзгартирмаслигини айтди.
- Янги шартнома бўйича ҳамма масала ҳал бўлган, - деди Ромелу Лукаку. - Мен уни узайтирмайман. Мен ўз мақсадимга эгаман ва бунинг ёмон жойи йўқ. Мен совринларни ютишни истайман. Шунинг учун бошқа жамоага кетаман.
Лукаку Англия премьер-лигасида 28 та учрашувда 21 та гол урди.
Фикрлар