Лукакунинг

"Интер"нинг белгиялик форварди Ромелу Лукакунинг агенти Федерико Пасторелло мижозининг миланликлар таркибига ўтиши тарихи ҳақида гапириб ўтди.

Агентнинг сўзларига кўра, Лукаку А Сериянинг бошқа бир гранд клуби "Ювентус"га ўтиши бўйича оғзаки келишув бўлган.

"Лукаку "Интер"га эмас, "Ювентус"га ўтиши мумкин эди. Уларнинг "Манчестер Юнайтед" билан тўғридан-тўғри футболчи алмаштириш бўйича келишуви бор эди. Унга кўра, Ром Туринга, Дибала МЮга келиши керак эди, бироқ Пауло таклифга рози бўлмади", - дейди агент.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)