Лукас Лейва
Ads

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Лейва “Лацио” жамоаси билан шартнома имзолаш учун Римга етиб келди.

Клуб расмий твиттерида футболчининг Рим аэропортида тушган расми эълон қилинган. Football Italia нашрининг ёзишича, 30 ёшли футболчи бугун тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг томонлар ҳужжатларни расмийлаштиради. Бунинг учун римликлар “қизиллар”га 5 млн евро тўлайди.

Лейва “Ливерпуль”да 2007 йилдан бери тўп суриб келади. Бу вақт ичида у 346 ўйинда майдонга тушган. Шулардан 247 таси Англия чемпионати баҳсларига тўғри келади.

Минбар

Барча блоглар