Лукас Моура "Камп Ноу"даги аламли мағлубиятни ёдга олди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Лукас Моура кеча “Камп Ноу”да “Барселона”га (1:1) қарши кечган ўйин ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Икки мавсум олдин “Камп Ноу”да имконсиз иш амалга оширилган эди. Ўшанда майдонни алам кўз ёшлари билан тарк этган эдим. Бугун “Камп Ноу”да яна кўзларимга ёш олдим, аммо бу сафар қувонч кўз ёшлари эди”, - деб ёзади бразилиялик футболчи ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 2016/17 йилги мавсум ЕЧЛ плей-оффида дастлаб Парижда ПСЖга 4:0 ҳисобида имкониятни бой берган бўлсада, кейин “Камп Ноу”да 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритган эди. Ўшанда Моура парижликлар футболчиси ҳисобланарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!