Лукас Перес яна "Арсенал"га қайтади

Жорий мавсумни ижара асосида "Депортиво" клубида ўтказаётган ҳужумчи Лукас Перес мавсум якунлангач яна "Арсенал"га қайтади.

London Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” мураббийлар штаби 29 испаниялик футболчига ўзини кўрсатиши учун яна бир имкон беришмоқчи.

Маълумот учун, Перес жорий мавсум “Депортиво” сафида жами 28та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!