Лукаш Лацко бу хафта қанча ишлади?

Словакиялик теннисчи Лукаш Лацко ўз юртида ўтган «Challenger» туркумига кирувчи халқаро турнир финалида руминиялик Мариус Копилга қарши кортга чиқди.

Кескин ва мурсосасиз ўтган баҳсда Лукаш рақибини биринчи сетда 6:4 ҳисобода енган бўлса, иккинчи сетда тай-брекда зафар қучди.

Лукаш Лацко ушбу ғалабадан сўнг 15.270 Евро пул мукофоти ва АТР рейтингида 110 очко ишлаб олди.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)