Лутфулла Тўраев АГМКнинг мағлубиятидан сўнг нималар деди?
Ads

Суперлига 2-туридан ўрин олган АГМК - "Навбаҳор" учрашуви якунлангач, АГМК футболчиси Лутфулла Тўраев ўз фикрини айтиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Бугун ўз майдонимизда биринчи ўйинни ўтказдик. Мухлисларга раҳмат стадионга ташриф буюрганлари учун. Ўйинимиз бугун қовушмади, сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб қўйдик. Футболчилар билан гаплашиб олдик, кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - деди Лутфулла Тўраев.