Ляказетт "Арсенал"дан кетишни ўйламоқда

Le10sport.com сайти тарқатган хабарга кўра, франциялик форвард ўзининг жамоадаги келажагини кўра олмаяпти ва ушбу трансфер ойнаси ёпилгунига қадар бошқа жамоа сафига ўтмоқчи.

Га шундаки, Ляказетт ўзини бош мураббий Унаи Эмерининг режаларига кирмайдиган футболчи деб ҳисобламоқда.

Ўз навбатида "Арсенал" 27 ёшли футболчини қўйиб юбориши жуда қийин масала эканлиги айтилмоқда. Боиси, Англияда аллақачон трансфер ойнаси ёпилиб бўлган ва янги футболчини таркибга қўшиб олишнинг имкони йўқ.

Маълумот учун, Ляказетт ўтган йили 53 млн евро эвазига "тўпчилар" сафига келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!