Мадинабону Маннопова: Осиё ўйинларида медаль олиш ҳаммага ҳам насиб этмайди
Ads

Хабарингиз бор, бугун Осиё ўйинларининг навбатдаги кун дастурида терма жамоамиз аъзоси Мадинабону Маннопова таэквондо баҳсларининг -49 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб, кумуш медаль қўлга киритганидан хабарингиз бор. Сайтимиз ушбу спортчимиз билан боғланиб, мусобақа таассуротлариҳақида фикр олишга муваффақ бўлди. 

"Мусобақадаги натижамдан қониқиш ҳосил қилдим. Чунки бундай мусобақада иштирок этиш, медаль олиш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Ҳали анча ёш бўлсам ҳам катталар ўртасида Осиё ўйинларида иштирок этиб, кумуш медаль олдим. Бундан хурсандман. Финал беллашувига келсак, менимча озгина тажриба етишмади. Таиландлик рақибим анча кучли, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган. Насиб қилса, ҳали ҳаммаси олдинда келгуси Осиё ўйинларида бу натижамни янада яхшилайман", – дейди спортчимиз. 

Эслатиб ўтамиз, 17 ёшли таэквондочимиз ҳал қилувчи беллашувда таиландлик Панипак Вонгпаттанакитга имкониятни бой бериб, терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални тақдим қилган эди. 

Минбар

Барча блоглар