Мадридда бўладиган Либертадорес кубоги финалига 500га яқин тажовузкор мухлисларнинг ташрифи кутилмоқда
Ads

9 декабрь куни Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтадиган “Ривер Плейт” – “Бока Хуниорс” ўртасидаги Либертадорес кубоги жавоб финалига Аргентинадан тахминан 400-500 тага яқин ўта фаол ва тажовузкор мухлислар ташриф буюриши кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда ушбу финал баҳси учун ҳар иккала финалчи жамоаларга 10 мингдан 20 минта чипта тақдим этилган. Аммо, Аргентинадан уларни қўллаб-қувватлаш учун бор йўғи 10 минг мухлиснинг келиши кутилмоқда.

Таъкидлаш керакки, тартибсизликлар сабаб қолдирилган ушбу финал учрашувида яна шундай ҳолат такрорланмаслиги учун Мадриддаги стадионда 4 мингга яқин полиция ходими тартиб сақлашга жалб этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ривер Плейт” – “Бока Хуниорс” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 00:30да бошланади.