Мадридга кетаётган Левандовскининг ўрнини Мадрид клуби ҳужумчиси эгаллаши мумкин
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовскининг ўрнига муносиб ҳужумчи қидиришни бошлаб юборишди.

TZ нашри тарқатган хабарга кўра ушбу ўринни Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес эгаллаши мумкин. Қайд этиш лозимки. “матрасчилар” “Челси”дан Диего Костани ортга қайтаришгач, Торреснинг асосий таркибдан жой олиши янада қийинлашди. Шу боис у жамоадан кетишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Польша терма жамоаси сардори катта эҳтимол билан ёзда Мадриднинг “Реал” клубига бориб қўшилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.