Мадриднинг “Атлетико”си “Бавария ва “Барселона”дан кучли бўлиб чиқди
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби УEФА клуб рейтингида “Барселона” хамда “Бавария”ни ортда қолдирди.

Якунланган мавсумда “матрасчилар” ЕЧЛ ярим финалида, ундан  олдинги мавсумда эса финалда ҳамшаҳари “Реал”га имкониятни бой берган эди.

“Атлетико”нинг  коэффициенти 133,799 ни, учинчи ўриндаги “Барселона”ники эса 128,799 ни ташкил этмоқда.

Тўртинчи ва бешинчи ўринларда мос равишда “Бавария”(122,556) ва “Ювентус”(119,049) бормоқда.

Бу борада эса биринчи ўрин “Реал”га тегишлидир – 151,799 коэффициент.

Маълумот учун, ушбу рейтинг клубларнинг сўнгги 5 йил давомида Европа Чемпионлар  Лигаси хамда Европа Лигасида қайд этган натижаларига қараб, тузилади.

Минбар

Барча блоглар