Макелеле Погбани жиддий танқид қилди
Ads

Франциялик собиқ футбол юлдузи Клод Макелеле “Манчестер Юнайтед”да тўп сураётган ҳамюрти Поль Погба ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтиш лозимки Погба АПЛнинг ўтган 20-турид “Борнмут”га (4:1) қарши ўйинда гол ургач, уни майдонда рақс тушиб нишонлаган эди.

“Масалан Тьерри Анри жуда кўп гол урарди, аммо ҳеч қачон қувонмасди. Мен ундан нега бундайлигини сўраганимда қуйидагича жавоб берган: “Мен шунақа нишонлайман. Биламан, одамларга бу ёқмайди. Лекин мен шунақаман. Мен буни ўзгартира олмайман”.

Погбанинг рақсидан эса қаттиқ жаҳлим чиқди, чунки бу бошқа футболчиларга нисбатан тўлиқ ҳурматсизлик”, - дейди Макелеле.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум МЮ сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.