Макгрегор: Хабиб жангдан воз кечганда Фергюсон ёки Петтис билан урушардим
Ads

Ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов жангдан бош тортадиган бўлса, Тони Фергюсон ёки Энтони Петтис билан урушишга тайёр эканлигини билдирган.

Мен олдинни ўйлаяпман. Тез орада Дастин Порье Диас билан куч синашади. Яқинда Тайрон Вудли ярим ўрта вазнда ҳимоя жангини ўтказди. Жорж Сен-Пьер енгил вазнга ҳаракат қилмоқда. Шундай бўлсада, барча бизнинг жангимизни истамоқда. Мен қайтдим ва жанг қилишга тайёрман, аммо ҳозир кузатяпман.

– Тони Фергюсон ва Энтони Петтис жанги UFC 229 турнирида бўлиши эълон қилинганда, мен ўйлагандим: Агар Хабиб жангдан воз кечсачи? Ҳурматсизлик бўлмайди, аммо мен бу икки жангчини умуман билмайман. Уларнинг бири билан урушиш? БУ ажойиб бўларди, бироқ мен ҳозир бор диққатимни жангга қаратганман. Хабиб бунда иштирок этмаганда, мен уларниг бири билан урушган бўлардим, – дейди Макгрегор Sports.ru нашрига.

Фергюсон – Петтис қарама-қаршилиги 6 октябр куни UFC 229 турнири доирасида бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жангида эса Макгрегор ва Нурмагомедов ўзаро тақнаш келади.