Маккарти яна Ирландия терма жамоаси бош мураббийи лавозимида иш бошлади

Ирландиялик машҳур мутахассис Мик Маккарти мамлакат миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда Ирландия футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Маккарти Ирландия терма жамоаси билан 2020 йилнинг ёзигача шартнома имзолади. Энди у терма жамоани Евро-2020 саралашида бошқариб боради.

Қайд этиш лозимки, Маккарти бундан аввал ҳам Ирландия (1998-2002) терма жамоасини бошқарган. Айнан у терма жамоани 2002 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиққан эди.

Эслатиб ўтиш лозимки бундан бир неча кун муқаддам Мартин О′Нил ушба лавозимдан истеъфога чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!