Мальдини энг зўр марказий ҳимоячи кимлигини айтди

“Милан” клуби собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдини жаҳоннинг энг кучли марказий ҳимоячиси кимлигини айтди.

Анчадан бери жаҳоннинг энг кучли ҳимоячиси Серхио Рамос бўлиб келмоқда, – дея Мальдинининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.

Футболчи буни ФИФА энг яхшиларни тақдирлаш маросимида айтиб ўтган. Унда йилнинг рамзий терма жамоаси ҳам тузилиб, Рамос ҳам киритилган.

Мальдини бутун фаолиятини “Милан”да ўтказган. Август бошида у клубга қайтиб, стратегик ривожлантириш директори лавозимини эгаллаган эди.