Мальдини:
Ads

"Милан" клубининг стратегик ривожланиш масалалари бўйича директори Паоло Мальдини “россонерилар”нинг кеча “Кальяри”га (1:1) қарши ўтказган ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Яна аввалги шонли даврга қайтиш учун “Милан”нинг олдида узоқ йўл турибди. Биз ҳали “Ювентус” билан тенгма-тенг рақобатлаша олмаймиз. Жамоамиз ҳали ёш ва биз келажакка ижобий қараймиз. Йил бошида қўйилган мақсадларга эришиш учун жамоа ҳали кўп меҳнат қилиши керак”, - дейди Мальдини.

Маълумот учун, “Милан” А Сериянинг ўтган 4та тур якунларига кўра мусобақа жадвалида 15-ўринда бормоқда.