Малком
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Малком яқин соатлар ичида “Зенит” футболчисига айланади.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли бразилиялик футболчи бугун “кўк-анор ранглилар” машғулотида иштирок этмаган. Чунки, у “Зенит” билан шартнома имзолаш учун Санкт-Петербургга учиб кетган. Таъкидлаш керакки, у шахсан рус клуби спорт директори Хавьер Рибальта ҳамроҳлигида Питерга келмоқда.

Малкомнинг “Зенит”га ўтгани бугун ёки эртага расман эълон қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Малком “Зенит”да йилига 6 млн евро маош олиши борасида хабарлар тарқалган эди.