“Ман Сити” Англия футболини шарманда қилди

Европа чемпионлар лигаси 1-турида “Манчестер Сити” жамоаси ўз майдонида Франциянинг “Лион” клубини қабул қилиб, кутилмаганда 1:2 ҳисобида таслим бўлди.

Пеп Гвардиола жамоаси учун мазкур мағлубият аввалги мавсум билан ҳисоблаганда қаторасига тўртинчиси бўлди. Ўтган мавсумда “шаҳарликлар” 1:2 ҳисобида “Базель”га ютқазган бўлса, плей-офф босқичида “Ливерпуль”га икки ўйинда (0:3 ва 1:2) мағлуб бўлганди.

“Манчестер Сити” Европа чемпионлар лигасида қаторасига тўртта ўйинда мағлубиятга учраган биринчи инглиз клуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!