"Манчестер Сити" ва Украина терма жамоаси қанот ҳимоячиси Александр Зинченко Англия чемпионати 25-тури доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўйиндаги вазият учун клуб ва мухлислардан кечирим сўради.

Эслатиб ўтамиз, Лондонда бўлиб ўтган ўйиннинг 60-дақиқасида украиналик футболчи хакам томонидан қизил карточка билан жазоланиб майдонни тарк этган эди.

"Жамоа ва мухлислардан кечирим сўрамоқчиман. Бу менинг айбим. Бўлган воқеалар мен учун яхши дарс бўлди. Энди эса ўз устимда янада кўпроқ ишлашга ваъда бераман", - дейди Зинченко.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bobur Sultanov
03/02/2020 18:47
Yaxshi har holda uzr sorashni bilarkan biznikila bez bolib ketgan na olimpiada chiqoldilar na wuncha iwongan xalqimizdan uzr exx