Манчестер дербиси олдидан “Манчестер Сити” ҳам йўқотишга учради

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Давид Силва Англия Премьер-Лигаси 16-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

“Силвада кичик муаммолар бор. У якшанбага қадар сафга қайтишига амин эмасман. У сўнгги голни урганидан сўнг ўзида оғриқ ҳис этди. Умид қиламанки, у бизга якшанба куни ёрдам бера олади”, – деб айтиб ўтди Хосеп Гвардиола.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити” ўйини 10 декабр куни “Олд Траффорд”да Тошкент вақти билан соат 21.30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!