Манчестер дербиси олдидан МЮ мухлислари учун ажойиб хабар

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Златан Ибрагимович, ярим ҳимоячи Неманья Матич ва ҳимоячи Фил Жонслар Англия Премьер-Лигаси 16-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши баҳсда майдонга тушишга тайёр эканликларини айтиб ўтди.

Маруан Феллайнининг ҳолатига эса эртага аниқлик киритилади. Шу ўринда, Манчестер дербисини Майкл Кэррик ва Эрик Байилар жароҳати боис ўтказиб юборишларини қайд этиш жоиз.

Маълумот учун, "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" қарама-қаршилиги 10 декабр куни Тошкент вақти билан соат 21.30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!