Манчестер дербиси ёш ҳакамга ишониб топширилди

 

Англия чемпионати 16-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб борадиган ҳакам номи маълум бўлди.

Sky Sports нашрининг хабар беришича, Манчестер дербиси 32 ёшли Майкл Оливерга топширилди. У АПЛдаги энг ёш ҳакамлардан бири саналади.

Майкл Оливер 2016 йилнинг март ойидаги Манчестер дербисини бошқарган эди. Ўшанда “қизил иблислар” 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Эслатиб ўтамиз, Манчестер дербиси 10 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!