Manchester Evening News нашри МЮнинг Месут Ўзилга қизиқаётганлигини инкор этди
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Арсенал” аъзоси Месут Ўзилга қизиқиётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Аммо Manchester Evening News нашри бу маълумотларни инкор қилди.

Манбанинг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" “Арсенал”га таклиф билан чиққани йўқ ва футболчининг ўзи билан МЮ раҳбариятининг алоқаси бўлмаган. Аммо германиялик хавбекнинг "Олд Траффорд"га кўчиб ўтишга қаршилиги йўқ. Шунингдек, 29 ёшлик футболчи “Реал”га ёки “Барселона”га боришга қарши эмас. Бироқ бу борада аниқ таклифлар йўқ.

Ўзилнинг “тўпчилар” билан шартномаси узайтирилмайди. Чунки “Арсенал” ўйинчининг маошини оширмаяпти.