Манчестер грандлари 21 ёшли сербиялик ҳимоячи учун кураш бошлашди
Ads

"Фиорентина" ҳимоячиси Никола Миленкович фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Corriere dello Sport тарқатган хабарга кўра 21 ёшли сербиялик футболчига "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд. Ушбу жамоалар Миленкович учун “бинафшаранглилар”га 50 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Миленкович жорий мавсум “Фиорентина” сафида 18та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 2та гол киритишга эришди.