Манчестер клублари “Тоттенхэм” футболчиси учун курашмоқда

“Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Дэнни Роузга Манчестер шаҳрининг икки гранд жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

26 ёшли футболчи сентябрь ойида “шпорлар” билан шартномасини узайтирган эди, бироқ қишки трансферлар вақтида ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирган Хосеп Гвардиола футболчини “Манчестер Сити”га олиб келмоқчи.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ҳам ушбу футболчини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Роузнинг тахминий трансфер нархи 25 млн фунт атрофида белгиланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!