Ads

Эртага Чемпионлар лигасининг 1/4 финал жавоб баҳсидан ўрин олган 2та ўйин - "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" ва "Порту" - "Ливерпуль" баҳсига гувоҳ бўламиз.

УЕФА расмий сайти эса ушбу учрашувларни бошқарадиган ҳакамларни эълон қилди. Унга кўра инглиз дербиси туркиялик Жунейт Чақирга, Португалиядаги ўйин эса голландиялик Данни Маккелига ишониб топширилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу икки ўйин 17 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.