"Манчестер Сити" 18 ёшли дарвозабон учун 150 миллион евро сарфлайди

 

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола дарвозабон масаласини бир неча йилга ёпишни истамоқда.

Манчестер клуби раҳбарияти бош мураббийга маъқул келмаган Жо Харт, ишончни оқлай олмаган Клаудио Браво ва асосий таркибда ўйнашга қодир бўлмаган Вилли Кабальеро ўрнига истеъдодли ёш дарвозабонни олиб келиб бу мавзуни ёпмоқчи.

"Манчестер Сити" ана шу мақсадда "Милан"нинг 18 ёшли дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг трансферига 120-150 миллион евро сарфлашга тайёрлигини маълум қилди.

Бу трансфернинг амалга ошиши Жанлуижи Доннарумманинг "Милан" билан янги шартнома имзолаши ёки уни рад этишига боғлиқ.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!