"Манчестер Сити" 33 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди

"Манчестер Сити" клуби "Дерби Каунти" дарвозабони Скотт Карсонни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “шаҳарликлар” 33 ёшли посбонни мавсум охиригача ижарага олишди. Таъкидлаш керакки, Англия терма жамоаси собиқ дарвозабони Эдерсон Мораес ва Клаудио Браволардан сўнг “Сити”нинг 3-дарвозабони бўлади.

Маълумот учун, Карсон ўтган мавсум “Дерби Каунти” сафида 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 45та гол ўтказиб юборди. Унинг трансфери эса 2 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!