"Манчестер Сити" 51 йиллик рекордни такрорлади

Хабарингиз бор кеча "Манчестер Сити" Англия лига кубоги ярим финали доирасида ўз майдонида "Бертон" клубини 9:0 ҳисобида таслим этди.

Эслатиб ўтиш лозимки Хосеп Гвардиола шогирдлари бундан аввал Англия лига кубоги доирасида "Ротерхэм" клубини 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган эди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” 1967 йилдан буён илк бор кетма-кет 2та ўйинда рақиб дарвозасига 7тадан кам гол урмаган илк жамоага айланишди. Қайд этиш лозимки сўнгги бор бундай натижани 51 йил муқаддам "Лидс" клуби амалга оширган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!