“Манчестер Сити” Алексис Санчесни ўзига оғдириб олмоқчи
Ads

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес ўз фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, Чили терма жамоаси етакчисига “Манчестер Сити” қизиқиш билдирмоқда. “Шаҳарликлар” мазкур трансфер амалга ошиши учун 60 млн фунт сарфлашга тайёр.

Аввалроқ Алексис Санчесга “Челси”, “МЮ” ва “Ювентус” каби клублар қизиққанди. Чилилик футболчининг “Арсенал” билан шартномаси келаси йили ёзда якунига етади.