"Манчестер Сити" Англия Лига кубогини қўлга киритди

Лондондаги "Уэмбли" стадионида кечган учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ғолиб номи аниқланмади. Ғолибни аниқлаш учун эса пенальтилар сериясига мурожаат этилди. 

"Футбол лотереяси"да эса Хосеп Гвардиола шогирдлари 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа "шаҳарликлар" ўз тарихларида олтинчи бор Англия Лига кубогида зафар қучди ва бу борада "Манчестер Юнайтед", "Астон Вилла" ҳамда "Челси"ни (5 мартадан) ортда қолдирган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Лига кубогини энг кўп қўлга киритган жамоа эса "Ливерпуль" (8 бор) саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Эльмира
25/02/2019 19:16
Zor, hoxlasa bo'larkanu
&
Messi
25/02/2019 11:05
Манчестер Сити хохласа ютади.....