Ads

"Манчестер Сити" Аргентинанинг "Расинг" клуби форварди Лаутаро Мартинеснинг ўйинларига қизиқиб қолди. Бу ҳақда The Express нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “шаҳарликлар” 20 ёшли Аргентина терма жамоаси аъзоси учун  "Реал", "Атлетико", "Интер" ҳамда "Милан" клубларига қарши курашда ғолиб чиқмоқчи.

Маълумот учун, Мартинес жорий мавсум Аргентина чемпионатида 14та учрашувда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасига 12та гол киритган ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Минбар

Барча блоглар