"Манчестер Сити" "Барселона"га Канселунинг нархини айтди

“Манчестер Сити”нинг молиявий талаблари бажарилса, ҳимоячи Жоау Канселани “Барселона”га сотишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Хави Мигель маълум қилди.

Журналистнинг фикрича, инглиз клуби португалиялик футболчи учун 50 миллион евро таклиф қилса, у билан хайрлашади. Бироқ, молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган "Барселона" бундай маблағни сарфлай олмайди. Каталонияликлар футболчини кейинги мавсум учун ижарага олмоқчи. Кансело билан шартнома имзолашнинг асосий ташаббускори "Барса" устози Хави Эрнандесдир.

Ўтган мавсумда Жоау "Бавария"да ижара асосида ўйнаганди. Унинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!