Ads

"Манчестер Сити" клуби "Атлетико" Мадрид ҳимоячиси Лукас Эрнандес учун курашга қўшилди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” 22 ёшли франциялик футболчини мавсум якунлангач, яъни ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Эрнандес “Бавария” билан келишувга эришгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Маълумот учун, Лукас Эрнандес жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди. Унинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган, товон пули эса 80 млн еврони ташкил этади.