"Манчестер Сити" бугун ЕЧЛдаги мағлубиятли сериясига барҳам бера оладими?

Бугун УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич иккинчи тур учрашувларига старт берилади.

Жумладан, АПЛ пешқадами ва амалдаги чемпиони ҳисобланган “Манчестер Сити” Бундеслига вакили “Хоффенхайм” меҳмони бўлади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- “Хоффенхайм” еврокубокларда шу кунгача ўз тарихида бор йўғи 9та ўйин ўтказган ва шулардан фақат 1тасида ғалаба қозонган. Бироқ, улар еврокубоклар доирасида ўтказган сўнгги 5та ўйинида фақат бир марта мағлуб бўлишган.

- “Хоффенхайм” УЕФА Чемпионлар лигасида Германия шарафини ҳимоя қилган 13-жамоа ҳисобланади.

- Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” Чемпионлар лигасида кетма-кет 4та ўйиндан буён мағлубиятга учрамоқда. Улар сўнгги бор ўтган мавсум мусобақанинг 1/8 финал босқичида “Базель” устидан зафар қучишган.

- Гвардиола жамоаси (“Бавария”) шу кунгача “Хоффенхайм”га қарши жами 5та ўйинда иштирок этган ва бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган.

"Хоффенхайм" – "Манчестер Сити"

Стадион: "Вирсол Райн-Некар-Арена" (Зинсхайм)

Бошланиш вақти: 21:55

Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения)

"Хоффенхайм": Бауманн – Акпогума, Фогт, Пош – Кадержабек, Гриллич, Шульц, Демирбай, Биттенкур – Жоэлинтон, Крамарич

"Манчестер Сити": Эдерсон – Уокер, Стоунз, Ляпорт, Зинченко – Б. Силва, Фернандиньо, Гюндоган – Марез, Стерлинг, Агуэро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!