Ads

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби форварди Лука Йович мавсум якунлангач жамоасини ўзгартириши мумкин.

Goal.com тарқатган хабарга кўра 21 ёшли сербиялик футболчига “Манчестер Сити”дан жиддий қизиқиш пайдо бўла бошлаган. Таъкидлаш керакки, бу борада “шаҳарликлар”га “Бавария” ҳамда “Барселона” клублари рақобат қилиши мумкин.

Маълумот учун, Йович айни дамда Бундеслига тўпурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида 15та гол мавжуд.