"Манчестер Сити" "Челси" устидан ғалаба қозонди (видео)

Якшанба оқшомида Англия Премьер-лигасида 29-тур ўйинлари давом эттирилди. Турнинг марказий ўйини Манчестердаги "Иттиход" стадионида кечди.

Унда "Манчестер Сити" Лондоннинг "Челси"сига қарши баҳс олиб борди. Учрашув тақдирини Бернарду Силва томонидан киритилган ягона гол ҳал этди ва "шаҳарликлар" муҳим ўйинда 3 очкога эга чиқишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!