Ads

Хабарингиз бор кеча "Манчестер Сити" УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк туридаа ўз майдонида кутилмаганда “Лион”га ютқазиб қўйди. Эътиборлиси, ушбу клуб бу билан инглиз клубларининг Чемпионлар лигасидаги антирекордини ўрнатди.

OptaJoe нашри тарқатган хабарга кўра “сити” ЕЧЛда кетма-кет 4та ўйинда мағлуб бўлган илк Англия клуби бўлиб тарихга кирди.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги жамоанинг Чемпионлар лигасидаги омадсизликлари ўтган мавсум мусобақанинг 1/8 финал жавоб баҳсидан бошланган эди. Ўшанда улар дастлаб “Базел”га, сўнгра 1/4 финалда эса “Ливерпул”га ҳар иккала ўйинда имкониятни бой беришган эди.